Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
«أنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لَمْ يَفْرُضْ في الْخَمْرِ حَدًّا, وَ إنَّمَا كَانَ يَأْمُرُ مَنْ حَضَرَهُ أَنْ يَضْرِبُوهُ بِأَيْدِيْهِمْ وِ نِعالِهِمْ حَتىّ يَقُولَ ارْفَعُوْا»
«Пайғамбар с.а.в. ароқ учун ҳад белгиламаганлар. Ёнида турганларга қўллари ва оёқ кийимлари билан уришни буюрардилар-да, яна ўзлари: «Бас қилинглар», дердилар». Абу Довуд кучли санад билан ибн Аббосдан ривоят қилади:
«أنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لَمْ يُوقِتْ في الْخَمْرِ حَدًّا»
«Пайғамбар с.а.в. ароқ учун ҳад белгиламаганлар». Нисоий ибн Аббосдан ривоят қилади:
«أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لَمْ يَقِتْ فِي الْخَمْرِ حَدًّا»
«Пайғамбар с.а.в. ароқ учун ҳад белгиламаганлар». Бу ҳадисларда ароқхўрга муайян ҳад айтилмаяпти. Улардан бирида Пайғамбар с.а.в.нинг ароқ учун умуман ҳад белгиламаганлари айтиляпти. Бундан Пайғамбар с.а.в.нинг замонларида дарра уриш муайян сон билан, яъни қирқта билан белгиланмаган, деган маъно чиқади. Ўз-ўзидан бу гап қирқта билан белгиланган, деган ҳадисга қарама-қарши эмасми, деган савол туғилади. Бунга жавоб шуки, муайян миқдор айтилмаган ҳадислар мутлақ ҳадисдир. Анас р.а.нинг:
«جُلِدَ في الخَمْرِ بِالجَرِيْدِ وَ النِّعالِ»
«Ароқ учун хурмо шохи ва оёқ кийим билан урилган», ҳадиси ҳам, Уқба р.а.нинг:
«فَأَمَرَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ مَنْ كَانَ فِي الْبَيْتِ أَنْ يَضْرِبُوهُ»
«Пайғамбар с.а.в. уйдагиларга уни урушни буюрдилар», ҳадиси ҳам мутлақ ҳадислар қабилидандир. Агар ҳеч қандай сон ёки сифат билан қайдланмаган мутлақ ҳужжат ва айни пайтда сон ёки сифат билан қайдланган (муқаййад) ҳужжат ворид бўлса, мутлақ муқаййадга ҳамл қилинади. Шу билан қайд ҳаммасига алоқадор бўлиб кетаверади. Бу ерда ҳам худди шундай бўлади. Сон айтилмаган сон айтилган ҳадисларга ҳамл қилинади. Соибнинг муайян миқдор билан қайдланмаган ҳолда урганлари хусусидаги ҳадисда мутлақ эмас, ароқ ҳади учун муайян миқдор йўқдир, деб хабар бериши жумласидандир. У ҳам Зуҳрий ва ибн Аббоснинг ҳадиси кабидир. Пайғамбар с.а.в.нинг ароқ учун муайян ҳад белгиламаганларини кўрсатувчи бу ҳадислар исбот (яъни ҳад
56-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222
|